Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонлик жарроҳлар руҳий хасталикка чалинган беморнинг ошқозонидан 600 дан ортиқ мих чиқариб олди, деб ёзади «ТАСС». Ноёб операция Калькуттадаги тиббиёт коллежларидан бирида ўтказилди.

Фото: «112.ua»

Фото: «112.ua»

Жарроҳ Сиддхарта Бисвас журналистларга айтиб беришича, беморнинг ошқозони шишиб кетган ва ҳар бири тахминан 2 см узунликдаги михлар билан тўла бўлган, шу туфайли шифокорлар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган. Ўткир буюмларни чиқариб олиш учун улар магнитдан фойдаланган. Операция қарийб бир кеча-кундуз давом этган.

«У ақлан беқарор ва ҳар хил нарсаларни ютиб юбориш одатига эга. Аммо унинг қорнидан шунча мих чиқишини тасаввур ҳам қилмагандик», — деди беморнинг қариндошларидан бири. Айни пайтда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)