31 октябрь санаси билан Самарқанд вилояти ҳокимлигининг «Zaraфшон» газетасида «Ёлғон рақам даромад эмас» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган бир неча фермерлар томонидан пахта режасини қўшиб ёзиш ҳолатига муносабат билдирилган, деб хабар беради Uz24.
30 октябрь куни мамлакатимиз бош вазири А. Арипов олиб борган пахтани ёғин-сочин кунларга қолмай йиғиб-териб олишга бағишланган фавқулодда селектор йиғилишида иштирок этдик.Мақолада «кўзбўямачилик, қўшиб ёзишга йўл қўяётганлар халқимизнинг ҳалоллик каби қадриятини топтаган кимсалардир», дейилган.Очиғи, йиғилишда айтилган гапларни тинглаб, суяги пахта далаларида қотган ва соҳада кўп йиллик тажрибага эга деҳқон-фермер сифатида бир жиҳатдан, уятдан юзимиз қизарди, иккинчи жиҳатдан, бундай қинғирликларни фош этган Президентимизга раҳмат айтдик.
Гарчи, қишлоқ хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари натижасида пахта етиштиришда деҳқон улкан имкониятларга эга бўлган, пахтадан олинадиган даромад мамлакатимиз, халқимиз, айниқса, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун нақадар катта иқтисодий фойда келтираётган бўлса-да, айрим жойларда қўшиб ёзиш, сохта маълумотлар бериш ҳолатлари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, мурожаатда бу йил пахта ҳосили барча туманларда, вилоятларда мўл ва сифатли бўлгани, теримга ҳақ тўлашнинг кундалик тизими яратилгани, тарози жойлари ва пахта заводларида жамоатчилик назорати, электрон кузатувлар йўлга қўйилгани қайд этилган ҳолда, «бу шароитда қўшиб ёзишга эҳтиёж бормиди?», деб савол ташланган.
30 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов эгаллаб турган ловозимидан озод этилди. Ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб сифатида айтилди.
Изоҳ (0)