«Толибон» радикал ҳаракатининг юзлаб жангарилари Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятининг туманларидан бирига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, жангарилар назорат-ўтказиш пунктларига кенг миқёсли ҳужумлар уюштирмоқда, уларнинг мақсади Бурқа туманини эгаллашдир.
Тўқнашувлар давом этмоқда.
Туман раҳбари Мавлавий Шамсуддин 700 га яқин жангари ҳужумларда иштирок этаётганини тасдиқлади. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.
Изоҳ (0)