Испания федерал ҳукумати томонидан мансабидан четлатилган Каталония президенти Карлес Пучдемон Брюсселга чиқиб кетди. Бу ҳақда, маҳаллий матбуотга таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Пучдемон билан бирга Каталония ҳукуматининг беш аъзоси Бельгияга йўл олди.
Бельгия миграция ишлари вазири Тео Франкен Пучдемонга сиёсий бошпана тақдим этилиши мумкинлигини тасдиқлади. Франкеннинг сўзларига қараганда, Испания расмийлари унга қамоқ жазоси берилиши мумкинлиги ҳақида гапирилмоқда.
«У қай даражада адолатли судга умид қилиши мумкин, бу муаммо», — қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)