Ижтимоий тармоқларда Ливерпуль шаҳрида ўз фарзандини тасмага боғлаб олиб кучукча мисоли тортиб юрган аёлнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ролик Twitter’даги Joe Sain саҳифасида чоп этилди.
Видеода аёл аутизм касалига йўлиққан фарзандини кучук мисоли тасмага боғлаб олиб, айлантириб юргани акс этган.
Воқеа Ливерпулнинг йирик савдо марказларидан бирида видеога олинган.
Liverpool Echo нашри аёл билан боғланишга муваффақ бўлди. Аёл фарзанди руҳий хаста эканлигини, бошқа йўл билан уни жойидан қимирлатиб бўлмаслигини тушунтирди. Шунингдек, аёл атрофдаги одамлар уни тушунмасликларига кўп гувоҳ бўлганини айтди.
Изоҳ (0)