Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчиси бўлган Бекободнинг «Металлург» футбол клуби сўнгги икки турда 5 тадан гол урилган ўйинларда иштирок этди. Бирида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига 2:3 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, яна бирида Тошкент вилоятининг бошқа бир клуби «Олмалиқ» таслим этилди.
Ижтимоий тармоқларда бир қатор спорт журналистлари мазкур ҳолатга шубҳа кўзи билан қараганини кўриш мумкин. Боиси, ҳар икки ўйинда ҳам асосий вақт якунига етиб, қўшимча дақиқалар бошланганида 2 тадан гол урилган.
25-тур
«Сўғдиёна» — «Металлург» 3:2
Голлар: Иззат Абдуллаев, 37 (1:0). Аюбхон Нўъмонов, 46 (1:1). Санжар Рашидов, 80 (2:1). Иззат Абдуллаев, 93+ (3:1). Алишер Зиёвуддинов, 96+ (3:2).26-тур
«Металлург» — «Олмалиқ» 3:2
Голлар: Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 37 (1:0). Ғуломҳайдар Ғуломов, 40 (1:1). Исломбек Исоқжонов, 80 (2:1). Сирожиддин Аллаев, 92+ (3:1). Владислав Касминин, 93+ (3:2).Аввалроқ Тошкентнинг «Обод» футбол клуби 4 та айблов билан Олий Лигадан четлатилганди:
- Бадал пули вақтида тўланмагани;
- Клуб ўз вақтида лицензиядан ўтказилмагани;
- Буҳгалтерия ҳисоботи берилмагани;
- Келишилган ўйинларда гумонлангани.
Тошкентнинг «Обод» футбол клуби Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинларидан четлаштирилди
«Металлург» бундан 3 йил аввал Тошкентнинг «Пахтакор» клубини 2 та гол фарқи билан мағлуб эта туриб, 80-дақиқадан кейин 3 та гол ўтказиб юборган ва мазкур ўйин ЎФФ томонидан спорт принципларига зид деб топилганди. Бунда ташкилот Тошкентнинг «Пахтакор» клубини ҳам жазолашга ваъда берган бўлса-да, якунда спорт принципларига зид бўлган ўйин айбдорлари топилмади. Фақатгина бир томон — «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 3 ойга футболдан четлаштирилди.
«Металлург» ва «Оламлиқ» клубларининг ўзаро ўйинлардаги уй ғалабалари Олий Лигада кўп бор кузатилади. «Олмалиқ» клубини салкам 10 йилга яқин вақт давомида бошқарган Игорь Шквирин айни пайтда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)