Испания Сенати Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳужжатни ёқлаб 214 сенатор овоз берди, 47 киши қарши чиқди, бир вакил овоз беришдан тийилди.
Вазирлар маҳкамаси тақдимига кўра сенаторлар конституциянинг 155-моддасини амалга киритди. Унда мухтор минтақа мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган.
Ўз навбатида, олдинроқ Каталония парламенти мустақиллик ҳақидаги резолюцияни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)