АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Ли Харви Освальдни АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилишидан қарийб бир ой аввал кузатишни бошлаган. Бу ҳақда Миллий архив сайтига жойланган, ушбу иш бўйича ҳужжатларга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
1963 йил 25 октябрга тегишли ҳужжатдан маълум бўлишича, бюро агентларидан бири Куба учун ҳалол ўйин деб аталувчи қўмита ҳақида ахборот олиш учун «кубалик манбалар» билан ишлаган. Ушбу ҳаракат Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастрони қўллаб-қувватлаб чиққан.
ФҚБ Освальдни ушбу ташкилот аъзоси деб ишонган. Ҳужжат Далласга жўнатилган, чунки АҚШ президентининг бўлғуси қотили ўша ерга қочиб ўтган. Ҳужжатда айтилишича, Освальд у ерда шўъба ташкилотини яратишга уриниши мумкин бўлган. Аммо ташкилот Ли Харви Освальд Янги Орлеандан чиқиб кетгач, ўз фаолиятини тугатган, дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)