Аргентина ҳукумати баҳсли Фолкленд оролларида ҳарбий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилаётгани муносабати билан, Буэнос-Айресдаги Буюк Британия элчихонасига норозилик нотасини топширди, деб ёзади «ТАСС» Жанубий Америка республикасининг ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Аргентина ушбу ҳарбий ўқув машқлари БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг иккала томонни суверенитет ҳақидаги баҳсга тинч йўл билан якуний нуқта қўйиш учун музокараларни янгилашга, шунингдек, баҳс предмети бўлган ҳудудда ва денгиз ҳудудида бир томонлама ҳаракатлардан тийилишга чақирувчи резолюциясини рад этаётган Буюк Британия томонидан ноқонуний тарзда эгалланган Аргентина ҳудудида ўтказилишига рўйхушлик бермайди», — дейилади хабарда.
Аргентина ТИВ маълумотларига кўра, машғулотлар 30 октябрдан 3 ноябргача ўтказилади ва «Rapier ракеталари учирилишини ўз ичига олади».
Изоҳ (0)