Россиянинг Иркутск шаҳридаги қариялар уйида ўтган ҳафта юз берган ёнғин қурбонлари сони икки кишига етди, деб ёзади «ТАСС».
Жабрланувчилардан бири — 91 ёшли аёл касалхонада вафот этди. Айни пайтда жонлантириш бўлимида уч киши қолмоқда. Уч кишига жавоб берилган, бир киши хосписга ўтказилган.
Ёнғин 18 октябрь куни кир қуритиш машинасидаги қисқа туташув оқибатида юз берган. Ҳодиса натижасида 14 киши жабрланган. Уларнинг тўққиз нафари касалхонага ётқизилган. Жабрланганлардан бири ўтган дам олиш кунлари вафот этган эди.
Изоҳ (0)