Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган 27 ёшли ақли норасо қиз А.Паязова уйидан чиқиб кетиб, Тошкент шаҳридаги «Эски Жува» деҳқон бозорида писта-қурт сотиб юриб бедарак йўқолган, деб ёзади «Telegraf.uz».
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида А.Паязова жорий йилнинг 10 июль куни Олмазор туманида тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан Тошкент тиббиёт академиясининг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ва шу ерда вафот этгани аниқланди.
23 октябрь куни марҳуманинг акаси М.Паязов сурат орқали синглисини таниган ва холислар иштирокида далолатнома тузилган.
Изоҳ (0)