Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко 2017 йилнинг ноябрида Тошкентга ташриф буюради, деб ёзади UzDaily. Аммо ташриф санаси ва режалаштирилган учрашувлар дастури маълум эмас.
Sputnik агентлигининг Ўзбекистондаги Россия савдо ваколатхонасидаги манбаси айтишича, ваколатхона айни пайтда октябрь ноябрда ишбилармонлик тадбирлари доирасидаги бизнес-миссияларнинг бир қатор расмий учрашувларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
Ушбу даврда Санкт-Петербург губернатори Полтавченко раҳбарлигидаги маданий-ишбилармонлик миссиясини, Ўзбекистон Республикасидаги Челябинск вилояти кунларини, Россия Федерацияси субъектлари — Бошқирдистон, Оренбург вилояти, Олтой ўлкаси раҳбариятлари ташрифларини, шунингдек, Калининград, Омск, Владимир, Орлов, Ярослав ва бошқа вилоятлардаги Россия корхоналари бизнес-миссияларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)