Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Полиция АҚШ президенти Дональд Трамп томон у Вашингтондаги Капитолий биноси ёнидан ўтиб кетаётганда Россия байроқчаларини улоқтирган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ABC News маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳодиса 24 октябрь, сешанба куни рўй берди. Эркак ўз ҳаракатлари давомида «Трамп — бу хиёнат!» дея қичқиргани билдирилмоқда. Президент бунга парво қилмади, полиция ҳам дарров муносабат билдирмади.

NBS телеканалига кўра, шу тариқа норозилигини билдирган шахс Райан Клейтон бўлиб, у «Америкаликлар ҳаракатда» гуруҳи вакили ҳисобланади. У июлда Конгрессда президентнинг маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнерга ҳам Россия байроқларини улоқтирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар