Гап-сўзларга қараганда, Xiaomi компанияси Redmi Note линиясида иккиталик камера ва ҳошиясиз экранга эга бўлмаган арзон смартфонларни ишлаб чиқармоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Тармоқларда иккиталик камерага ва жуда ингичка ҳошияга эга Redmi Note 5 смартфонининг суратлари пайдо бўлган эди. Нашрнинг маълум қилишича, ушбу суратлар сохта бўлган, чунки смартфоннинг яқинда пайдо бўлган «жонли» суратларида у бошқача кўринишга эга.
Redmi Note 5 орқа томони билан ўзидан олдинги Redmi Note 4’да умуман фарқ қилмайди. Унга ҳам металл корпус ишлатилган, бармоқ изи сканери ва камера объективи ўрин олган.
Асосий ўзгаришлар қурилманинг олд томонида. У мутлақо ҳошиясиз бўлмайди, бироқ улар сезиларли даражада ингичкалашади. Шунингдек, дисплай бурчаклари LG G6’ники каби ёйсимон кўринишга эга бўлади.
Маълумотларга кўра, смартфонга Snapdragon 617 процессори ўрнатилади. Шу билан бирга унинг бошқа техник тавсифлари ҳам маълум:
- Дисплей: 5,5 дюймли Full HD;
- Процессор: Snapdragon 617 ёки 653;
- Хотира: 3/4 гигабайт тезкор ҳамда 32/64 гигабайт ички хотира;
- Камера: 16 мегапикселли асосий ва 12 мегапикселли фронтал;
- Аккумулятор: 4000 мА/соат;
- Операцион тизим: Android 7.1.1 Nougat.
Изоҳ (0)