АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг Фан, коинот ва технологиялар бўйича қўмитаси «Касперский лабораторияси» компанияси раҳбари Евгений Касперский иштирокида эшитувлар ўтказишни режалаштирган, бироқ сана ҳали белгиланмаган. Бу ҳақда қўмита вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
25 октябрь, чоршанба куни қўмитада «Касперский лабораторияси» маҳсулотларидан АҚШ давлат муасссасаларида фойдаланилишига бағишланган эшитувлар бўлиб ўтади.
«Касперский бу эшитувларда қатнашмайди. Режамизга биноан турли эшитувлар туркуми ўтказилади, жумладан, унинг иштирокида ҳам. Бироқ ҳали уларни белгилаш ва санасини эълон қилиш зарур», — деди қўмита вакили.
Вакил Касперскийнинг Конгрессга ташрифи эҳтимоли сақланиб қолаётгани, қўмита у билан тўғридан-тўғри алоқада эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)