Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мустафо Камол Отатурк ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Туркия Республикасига асос солган инсон сифатида қадрланади. Аниткабир ёдгорлик мажмуаси унинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган.
ЎзАнинг ёзишича, 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган.
«Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди», — дея хабар бермоқда агентлик.
Изоҳ (0)