Венецияда 22 октябрда бўлиб ўтган марафонда италиялик спортчи Эёб Жебрейэуэ ғолиб чиқди. У 1995 йилдан буён мазкур марафонда ғолиб чиққан биринчи италиялик бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Масофанинг ўртасида етти нафар спортчидан иборат гуруҳ ҳосил бўлди. Бу гуруҳ энг яқин рақиблардан, шу жумладан, Жебрейэуэдан бир дақиқага олдинлаб кетди. Бироқ етакчиларга йўл кўрсатувчи мотоцикл нотўғри томонга бурилди ва спортчиларни ортидан эргаштириб кетди.
Шу туфайли таркибида Жебрейэуэ бўлган иштирокчилар гуруҳи олдинга ўтиб кетди. Собиқ етакчилар масофага 25-километрда қайтди, бироқ бу вақтда улар бир дақиқага ортда қолган эди. Италиялик спортчи 2:12:16 натижа билан финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Бу унинг карьерасидаги марафонда қозонилган биринчи ғалаба бўлди. Финишга иккинчи бўлиб эриториялик спортчи Муҳаммад Муса етиб келди.
Изоҳ (0)