Греция журналистларининг етакчи касаба уюшмалари икки кунлик — 24 октябрь, соат 06:00да бошланиб, 26 октябрь, соат 06:00 да якунланадиган иш ташлаш эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Журналистлар қўшимча ижтимоий суғурта тизимини сақлаб қолиш, ОАВ ходимлари меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари бузилишини тўхтатиш, шунингдек, сўз эркинлигини таъминлашни талаб қилмоқда.
Иш ташлаш давомида радио ва телевидениеда янгиликлар берилмайди, кўпчилик ахборот сайтлари фаолиятини тўхтатади.
Маълумот учун, бу Греция журналистларининг ой давомидаги учинчи иш ташлаши.
Изоҳ (0)