Малайзия шимоли-ғарбида икки автобус тўқнашуви оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция бошқармаси вакили Ник Роз Аджанга кўра, Индонезия ва Непалдан келган ишчилар тушган автобус двигатель билан боғлиқ муаммо туфайли йўл четига тўхтаганди.
Йўловчиларни олиб кетаётган бошқа автобус ҳайдовчиси тўхтаб турган транспорт воситасини пайқамай қолгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)