Арманистонда россиялик ҳарбий автоматдан хизматдошини отиб қўйди, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«23 октябрь куни Алагяз полигонида (Арманистон) машғулотлардан кейин қуролни топшириш чоғида ҳарбий хизматчи хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузди ва беихтиёр автоматдан ўқ узиб, хизматдошини ҳалокатли даражада яралади. Қилмиши ва хизматдошининг ўлими учун жавобгарликдан чўчиб, ўзини ҳам отиб ўлдирди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳодиса тафсилотларини батафсил ўрганиш учун воқеа жойида Жанубий ҳарбий округ комиссияси ишламоқда.
Маълумот учун, Арманистоннинг Гюмри шаҳрида Россиянинг 102-ҳарбий базаси жойлаштирилган. 2010 йили Россия ва Арманистон базанинг фаолият муддатини 2044 йилгача узайтирди.
Изоҳ (0)