АҚШнинг Флорида штатида туғилган кун нишонланаётган кечада россиялик оиланинг бир ёшли фарзанди жакузига чўкиб кетди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Паско округида юз берган. Ота-она туғилган кунни нишонлаётган пайтда бир ёшли ўғил жакузига яқинлашган. Катталар боланинг йўқолганини пайқаганида эса кеч бўлганди. Бола зудлик билан шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Полиция бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб ҳисоблади.
Изоҳ (0)