Вашингтон мусулмон-рохинжалар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Мьянма расмийларига нисбатан санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Давлат департаменти мамлакат расмийлари, хусусан, ҳарбийларни тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун зудлик билан чоралар кўриш, Ракхайн штатида қочоқлар қайтиши учун шароит яратиш, шунингдек, рохинжалар мунтазам камситилишининг туб сабабларини бартараф этишга чақирди.
«Биз АҚШ қонунчилигига мувофиқ қўлланадиган жавобгарлик механизмлари, жумладан, Магнитский қонунига асосланган глобал санкцияларни ўрганиб чиқяпмиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)