Қозоғистон миллий банки «Қозоғистон тасвирий санъати» серияси доирасида «Ибрай Олтинсарин» хотира тангаларини чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
500 тенге номиналли тангалар кумушдан зарб этилган бўлиб, уларнинг ўзига хослиги шаклидадир.
Тангалар тўртбурчак шаклга эга. Уларнинг дизайнида мозайкали паннодан фойдаланилди. Ушбу панно мамлакатда хизмат кўрсатган санъат ходими, ҳайкалтарон Владимир Твердохлебов раҳбарлигида рассом-монументалист Юрий Функоринео иштирокида тайёрланган.
Хотира тангалари коллекционерларга мўлжалланган. Улар сифат сертификати рақами кўрсатилган эсдалик қадоғида чиқарилмоқда.
Изоҳ (0)