Италияда кафти ва юзидан терининг шикастланиш аломатлари бўлмаган ҳолда, қон оқаётган 21 ёшли қиз касалхонага етказилди, деб ёзади «РИА Новости».
Бемор бу дарддан уч йилдан буён азият чекишини ва қон нима сабабдан ажралиб чиқаётганини аниқлай олмаётганини айтди. Унинг айтишича, хуружлар бир дақиқадан беш дақиқагача давом этади ва стресс билан чуқурлашади. Қиз жамоатчиликдан ажралишга мажбур бўлганини, бу эса депрессияни кучайтирганини таъкидлади.
Шифокорлар қиз камёб гематидроз касаллигига чалинган деган хулосага келди, бунда тер қон билан аралашиб, тери орқали юзага чиқади. Хасталик томирлар деворининг шикастланиши туфайли келиб чиқади. Унга қон томир тизимини мустаҳкамловчи ва стрессни камайтирувчи дорилар ёзиб беришди, улар касаллик аломатларини енгиллаштирди, аммо уни тўлиқ даволамади.
Изоҳ (0)