Нью-йорклик жарроҳлар Айдахо штатида яшовчи 22 ёшли Лукас МакКаллини операция қилиб, юзидаги шишни олиб ташлади, деб ёзади «7mednews.ru». У ўзининг 25-операциясига ўн йил давомида пул тўплаган.
Лимфангиома касаллиги оқибатида юзида пайдо бўлган безарар, аммо улкан (у дунёдаги энг катта юз шиши деб айтилмоқда) шишдан халос бўлиш учун жарроҳларга 100 минг доллар тўлаш керак эди.
112 минг доллар йиғган Лукас 17 октябрь куни операция қилинди. Онаси айтишича, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Энди у юзни тортиш жараёнларидан ўтиши керак.
Изоҳ (0)