Бирлашган Араб Амирликларининг Ажман амирлигида уй хизматчиси ўз иш берувчисидан 27 900 дирҳам нақд пул, қимматбаҳо тақинчоқлар ва iPad’ни ўғирлаб, қочиб кетишга уринди, деб ёзади UAE Inside.
Уй эгаларидан қўнғироқ келиб тушгач, полиция мамлакатни тарк этиш мақсадида аэропортга келган қизни бир соат ичида қўлга олишга муваффақ бўлди. Қиз, шунингдек, иш берувчининг рафиқасининг паспортини ҳам ўғирлаган ва уни топиш қийин бўлиши учун бошқа ишчилар билан ҳам тил бириктирган.
Уй хизматчиси ўз жиноятига иқрор бўлди ва терговни давом эттириш учун прокуратурага йўналтирилди.
Изоҳ (0)