ФИФА йилнинг энг яхшиларини аниқлаб берадиган The Best Football Awards учун сўровномани бундан 2 ой аввал ўтказганди, деб ёзди «Championat.asia». Регламентга кўра, сўровномада ҳар бир мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи ва сардори, шунингдек, бир нафар журналист иштирок этади.
The Best Football Awards. Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати
Икки ой аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлиб турганди. Табиийки, у сўровномада иштирок этган ва кеча The Best соврини билан тақдирланган икки инсон номини тўғри топган. Терма сардори Одил Аҳмедов эса йилнинг энг яхшиси футболчиси сифатида Лионель Мессини тан олган.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов энг яхши футболчи деб ғолиб Like Мертенсни кўрсатмаган, балки унга 3-ўринни тақдим этган. Терма сардори Маҳлиё Сарикова эса энг яхши мураббий номида «адашган».
UzReport шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳар тўртала номинацияда ғолиб номини тўғри топган.
Самвел Бабаян
Футболчи:- Криштиану Роналду
- Лионель Месси
- Эден Азар
- Зинедин Зидан
- Антонио Конте
- Массимилиано Аллегри
Одил Аҳмедов
Футболчи:- Лионель Месси
- Криштиану Роналду
- Неймар
- Зинедин Зидан
- Массимилиано Аллегри
- Хосеп Гвардиола
Даврон Файзиев
Футболчи:- Криштиану Роналду
- Лионель Месси
- Жанлуижи Буффон
- Зинедин Зидан
- Леонардо Жардим
- Массимилиано Аллегри
Изоҳ (0)