Тошкент вилояти Янгийўл туман ИИБга туманда жойлашган мактаблардан бирининг қоровули 1965 йилда туғилган Зокирали Шокиров (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 11 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб ушбу мактаб директори хонасидан нархи тахминан 100 минг сўм бўлган Lime русумли компьютер ток кучайтиргичини ўғирлаганлигини маълум қилган, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Сардор Нарзиев содир этганлиги аниқланиб ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бу моддага кўра, унга уч йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
Изоҳ (0)