20 ноябрь куни Россиянинг Истра шаҳрида икки юк машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
11-батальон командири Роман Змеевский берган маълумотга кўра, DAF ва «КамАЗ» машиналари тўқнашиб кетган.
Тўқнашув оқибатида Калуга вилоятининг 60 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлди, «КамАЗ» ҳайдовчиси — 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)