Ўзбекистон Олий Лигасининг 25-туридан жой олган водий дербисида қўқонлик футболчилар «Навбаҳор» устидан зафар қучди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида бош ҳакам Ҳасан Рўзиев наманганликлар сафидан Ойбек Қиличевни майдондан четлатди. Бунга сабаб, Қиличев рақибини тирсаги билан уриб йиқитди. Вазиятга яқин турган ҳакам эса ҳеч иккиланмай тўғридан-тўғри қизил карточкага мурожаат қилди.
Бунга чидай олмаган Қиличев, ерда ётган рақибини яна бир бор тепиб ўтишни лозим деб топди. Шундан сўнг, кичик жанжал келиб чиқди.
Ҳасан Рўзиев катта эҳтимол билан бу ҳолатларни ўз қайдномасига киритган. ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси яқин орада Ойбек Қиличевга нисбатан жазо чорасини эълон қилади.
Ойбек Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевнинг укаси бўлади.
Изоҳ (0)