Ҳиндистонлик 28 ёшли дурадгор Дубайда мобил қурилма синдирилгани туфайли ўртоғини ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Полицияга кўра, эркак ухлаб ётган пайт унинг шериклари мобил телефон ёруғлигидан фойдаланиб, ҳужжатларини қидира бошлайди. Ўртоқлари уйғотиб юборганидан дарғазаб бўлган эркак телефонни уриб синдиради.
Бунинг натижасида келиб чиққан жанжал кўп ўтмай якунланди ва ҳамма тарқалди. Бироқ телефон эгаси металл қувур билан қайтиб келди ва эркакни ўлгунича савалади.
Ҳодиса ярим тунда содир бўлди, аммо полиция бу ҳақда эрталаб соат 7:00 да хабар топди.
Изоҳ (0)