Малави полицияси «вампирлар»ни таъқиб этиш ва ўлдиришда гумон қилиб, 124 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Африкадаги ушбу давлатда сентябрь ўрталарида «қонхўрлар» ҳақида миш-мишлар тарқалди ва уларга қарши ҳақиқий ов бошланди. Бир ой давомида маҳаллий аҳоли қўлидан вампирликда гумон қилинган 8 киши ҳалок бўлди.
Face of Malawi нашрига кўра, полиция ҳибсга олган кишилар Блантир шаҳрида 2 кишини ўлдирганлик ва атрофдаги посёлкаларда содир этилган бошқа зўравонликларда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)