Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида, Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тадбир ўтказилди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
Тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб текширилди. М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатига олиб кетаётганлиги, ойига 2500—3000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги, аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.
М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)