Тошкент шаҳрида 18 октябрь куни Matiz автомобили ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса видеоси YouTube’да эълон қилинган.
Видеода катта тезликда келаётган Matiz автомобили велосипедчини уриб юборганини кўриш мумкин. Велосипедчига зудлик билан ёрдам кўрсатилган, у Matiz’га ётқизилиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳодисанинг ҳар икки икки иштирокчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган, деб хулоса қилиш мумкин: Matiz қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб ҳаракатланган, велосипедчи эса йўлни белгиланмаган жойдан — машиналар орасидан кесиб ўтаётган бўлган.
Изоҳ (0)