Бир йил аввал рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашган Голливуд актёри Брэд Питт 21 ёшли британиялик актриса Элла Пёрнелл билан учрашишни бошлади, деб ёзади «Вести.ru». Қиз Питтдан 32 ёш кичик бўлиб, унинг кўриниши Анжелинанинг ёшлигини эслатади.
Айни пайтда Питт Sweetbitter сериалига продюсерлик қилмоқда, унда роллардан бирини Пёрнелл ижро этиши керак. IBTimes ёзишича, Питт ёш актрисага шунчалик мафтун бўлиб қолганки, бошидан ушбу ролга фақат уни лойиқ кўрган.
Таъкидланишича, Пёрнелл ва Жоли «Малефисента» фильмида биргаликда ишлаган, унда қиз Анжелина ўйнаган қаҳрамоннинг ёшлиги ролини ижро этган. Баъзи маълумотларга кўра, Жоли собиқ эри ўзининг ёшлигини эслатувчи қиз билан учрашаётганидан қаттиқ ғазабланган.
Изоҳ (0)