• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Ишда унумли танаффуслар ташкил қилишнинг 5 усули

    Агар танаффусдан кейин ҳам ўзингизни ҳорғин, ғамгин ва фойдасиз ҳис қилаётган бўлсангиз, демак сиз нотўғри дам олгансиз. Танаффуслар сизга фойда келтириши учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Ҳар 52 дақиқада танаффус қилинг

    Биз кўпинча унумдорликни пасайтирувчи одатларимиз билан курашишга мажбур бўламиз. Масалан, иш билан шуғулланишнинг ўрнига ижтимоий тармоқларни текшириш истаги билан. Бунинг учун кун бўйи диққат-эътиборли бўлиш ва ирода кучини чиниқтириш керак. Иш самарали бўлиши учун эса яхши дам олиш зарур.

    DeskTime интернет-хизмати томонидан ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, энг маҳсулдор ходимлар ўз иш вақтларини қуйидаги тарзда тақсимлашар экан: 52 дақиқа диққат билан ишлаш ва 17 дақиқа дам олиш.

    Мазкур усулнинг самарадорлиги бир неча сабаблар билан изоҳланади:

    • Яқинда танаффус бўлишини билганингиз учун кўпроқ диққат билан ва аниқ мақсадни кўзлаб ишлайсиз.
    • Агар сиз тиришқоқлик билан 52 дақиқадан узоқроқ ишласангиз, унда бу иш қобилиятининг йўқолишига олиб келади.
    • Бир кунда саккиз соат бир жойда ўтириб ишлаш саломатлик учун зарарли. Иш куни давомида мунтазам равишдаги жисмоний фаоллик саломатликка ҳам, диққатни жамлаш қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

    Диққатингизни бошқа томонга йўналтиринг

    Узлуксиз равишда муаммоларнинг ечими устида бош қотиришнинг ўрнига вақти-вақти билан бу фикрлардан чалғиб туриш ҳам керак.

    Диққатингизни бошқа бирон нимага йўналтиринг.

    Бундай танаффус вақтида иш ҳақида тўлиқ унутиш учун иложи борича бир неча вазифаларни бажариш керак. Шундан кейин сиз янгича куч-ғайрат билан муаммоларни ҳал қилишга киришасиз.

    Тоза ҳавога чиқинг

    Кўпчилик бутун кунни офисда ўтказишади. Лекин ҳатто бир кунда офисдан ташқарида ўтказилган бир неча дақиқа ҳам кайфиятга ва иш қобилиятига ижобий таъсир қилиши мумкин.

    Тадқиқотлар табиат қўйнида бўлиш қаттиқ чарчаш билан курашишга ёрдам бериши мумкинлигини исботлади. Қуёш ва тоза ҳавонинг таъсири унумдорликни оширади ва уйқунинг сифатини яхшилайди.

    Агар сиз танаффус пайтларида сайр қилишга имконингиз бўлмаса атрофингизга ўсимликлар экилган туваклар қўйинг.

    Мия учун фойдали бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг

    Озиқ-овқатлар организмни мия учун ёқилғи ҳисобланувчи глюкоза билан таъминлайди. Глюкозанинг қондаги ўртача миқдори — 25 г. Агар бу миқдор камайган бўлмаса, мия одатдаги тартибда ишлайди.

    Олимлар қондаги глюкоза миқдорини оқсилли озиқ-овқатлар ҳам тез кўтаришга қодир эканлигини аниқладилар. Протеин организмимиз учун энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек бу тўйимли модда билиш қобилиятини оширади ва бу юқори даражани узоқ муддатгача сақлаб туради.

    Кўз учун машқ бажаринг

    Кўзлар катта оғирликни бошидан кечиради. Кўпчилик бир кунда 6-9 соат вақтларини компьютер қаршисида ўтказадилар, кўзлар эса бундай ишдан бир-икки соатда чарчаб қолади. Шунинг учун вақти-вақти билан танаффус қилиш ва кўзни экрандан узиб туриш жуда муҳим.

    Ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида ўзингиздан тахминан 6 метр наридаги бирор нарсага қаранг. Бу оддий машқ сизга кўриш қобилиятингизни асрашга ёрдам беради.

    Манба: «Лайфхакер»

    19.10.2017, 18:04   Изоҳ (0)   9622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдаги шошқалоқлик унумдорликка қандай таъсир қилади?

    19.10.2017, 17:00

    Кўпроқ нарсага улгуриш ва камроқ чарчашнинг 5 йўли

    19.10.2017, 06:18

    Иш берувчилар қадрлайдиган 5 шахсий фазилат

    18.10.2017, 20:22

    XXI асрда яхши иш топиш учун керак бўладиган 4 малака

    17.10.2017, 17:00

    Ҳамкасблар ҳурматини қандай қозониш мумкин?

    06.10.2017, 21:41

    Куз фаслида иш кайфиятини қандай сақлаб қолиш мумкин?

    05.10.2017, 00:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.