Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми (қасддан баданга ўртача шикаст етказиш) билан айбланиб, 2017 йил 4 октябридан қидирувда бўлган 1989 йилда туғилган Андижон вилояти Бўз тумани Ховос МФЙда яшовчи Х.Я «Korzinka.uz» супермаркети олдида ушланди.
Изоҳ (0)