Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьернинг Германиянинг алоҳида ҳудудларида исломий байрамларни жорий қилиш ҳақидаги таклифи Немис католиклари марказий қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланди, деб ёзади Deutsche Welle.
«Аҳолиси орасида мусулмон диндорлар улуши катта бўлган ҳудудларда исломий байрамлар пайдо бўлиши мумкин, ва бу мамлакатимизнинг насронийлик анъанасини бузмайди», — деди қўмита раҳбари Томас Штернберг.
Унинг сўзларига кўра, байрамлар тақвими музей экспонати ҳам, шунчаки дам олиш кунлари кетма-кетлиги ҳам эмас, балки бой европача анъаналарни акс эттиради.
Изоҳ (0)