Пекинда 18 октябрь, чоршанба куни Хитой Коммунистлар партиясининг навбатдаги, 19-съезди ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Партия съезди давомида мамлакат олий раҳбарият органи — Сиёсий бюро таркиби ўзгаради.
Хитой етакчиси Си Цзиньпин Сиёсий бюронинг янги таркибини шакллантириб, мамлакатни Совет Иттифоқи тақдиридан асраш ниятида эканлиги билдирилмоқда.
Шунингдек, съездда партия низоми ҳам қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)