Мадагаскарда авж олган ўлат эпидемияси 74 кишини ҳаётдан олиб кетди, деб ёзади BFMTV маҳаллий санитария ҳукумати ҳисоботига таяниб.
Орол давлат ҳудудида сўнггу икки ой давомида жами 805 та касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Эпидемия шаҳар туманларида тарқалган. Айниқса оғир вазият мамлакат пойтахти Антананаривуда кузатилмоқда.
Бу маҳаллий аҳоли орасида саросимани келтириб чиқарди. Эпидемия туфайли ҳукумат барча жамоатчилик тадбирларини, намойишларни тақиқлаб қўйди, шунингдек, мактаб ва институтларда машғулотлар тўхтатилди — биноларда дезинфекция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)