Суриянинг Ракка шаҳри ИШИДдан озод қилиниши бўйича операция октябрь ойида якунланиши мумкин. Бу ҳақда, NBC телеканалига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, ушбу операция якунланганидан сўнг АҚШнинг Сурия сиёсати бўйича бирор аниқ режаси йўқ. Буни телеканалнинг уч алоҳида манбаси тасдиқлади.
«Раккада ИШИД устидан қозонилажак ғалабага қанча яқинлашсак, Ироқ ва Сурия бўйича бу минтақада Туркия ва Россиянинг фаоллигига қарши туриш учун бирор аниқ стратегия йўқлиги шунча кўзга ташланмоқда», — деди телеканал суҳбатдошларидан бири.
У Оқ Уй шу муносабат билан хавотирга туша бошлаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)