Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Табриз шаҳридаги саралашда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кетма-кет икки ғалабани қўлга киритиб, муддатидан аввал масалани ҳал қилди.
Футзал ЎФФ тасарруфига ўтганидан кейинги биринчи ўйинда Ўзбекистон термаси 14 та гол урди
Биринчи учрашувда Ўзбекистон Непал устидан 14:1 ҳисобида зафар қучганди. Туркманистонга қарши ўйинда эса 10 та кам гол урилди ва 2 марта кўпроқ гол ўтказилди — 4:2. 6 очко қитъа чемпионатига йўлланма учун етарли бўлди.Параллел ўйинда Қирғизистон футзалчилари Непал устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Улар илк турда туркманлар устидан ҳам ғолиб чиққанди. Бугун Тошкент вақти билан 15:30 да Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари гуруҳ ғолиби номини аниқлаб бериш учун залга чиқади.
Осиё Чемпионати. Саралаш «А» гуруҳи. 2-тур 16 октябрь, душанба
Ўзбекистон — Туркманистон 4:2
Голлар: Илҳом Ҳамроев, 13 (1:0). Артур Юнусов, 21 (2:0). Фарҳод Абдумавлонов, 25 (3:0). Даврон Чориев, 27 (4:0). Аллаберди Мередов, 37-пен (4:1). Аннагулиев, 38 (4:2).Осиё Чемпионати келаси йилнинг 6—18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда 16 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)