16 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Сўранбай Жеенбековни Қирғизистон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Жеенбеков амалдаги президент Атамбоевнинг йўлини давом эттиришга ваъда берди.
2. 2018 йилдан имтиҳонлар бир кун эмас, 15 кун давом этади. Тест жавоблари эса бир кунда чиқади. Бу ҳақда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов маълум қилди.
3. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келди. У Тошкентда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.
4. Президент Шавкат Мирзиёев хоразмлик қизга Spark совға қилди. Бу қиз 10 йилдан бери спортнинг карате тури билан шуғулланиб келади, жаҳон чемпиони.
5. 18 октябрдан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Хабар беришларича, чоршанба куни республика бўйлаб ёғингарчиликлар ва кучли шамол кузатилади.
Изоҳ (0)