Куала-Лумпурда Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркор аёлларининг форуми бўлиб ўтди. Тадбирни икки давлат тадбиркор аёллар ассоциациялари ташкиллади, деб хабар беради UzReport.
Бизнес-форумда Ўзбекистондан 20 нафарга яқин тадбиркор, шунингдек, Малайзия ишбилармон доиралари, вазирликлари, муассасалари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, иқтисодий янгиланишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва экспорт салоҳияти, валюта бозорини либераллаштириш, солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар форум қатнашчилари диққат марказида бўлди.
Томонлар аёллар тадбиркорлиги йўналишида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Изоҳ (0)