Volkswagen 2018 йилда ўз кроссоверлари қаторини VW T-Roc’дан бир даража пастда турувчи модель билан тўлдиради. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Модель сўнгги авлод Polo хэтчбеки ва Seat Arona кроссоверида фойдаланилган MQB модул платформаси асосида қурилади. Маълумотларга кўра, янги автомобилнинг ғилдираклар базаси 2650 миллиметрни ташкил этади.
T-Cross номини олиши мумкин бўлган йўлтанламас бир литр сиғимли, уч цилиндрли двигатель билан жиҳозланиши кутилмоқда. Модель мижозларга механик тезлик узатиш қутиси ва роботлаштирилган икки муфтали трансмиссия билан тақдим этилади.
Volkswagen T-Cross’нинг рақобатчилари Nissan Juke, Citroen C4 Aircross ва Peugeot 2008 бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)