Gran Turismo пойга симуляторларини ишлаб чиқарувчи Polyphony Digital фирмаси ва Nissan ўртасидаги ҳамкорликнинг 20 йиллиги муносабати билан компания ноодатий GT-R автомобилини яратди. Спорткарга Sony PlayStation жойстики уланди ва Силверстоундаги пойга трассасида синаб кўрилди. Синов жараёнида машина соатига 211 километр тезликка эришди. Бу ҳақда «Мотор» хабар қилди.
GT-R /C номини олган машинани GT Academy танлови ғолиби бўлган пойгачи Ян Марденборо бошқарди. Жойстикли машинанинг энг тез босиб ўтилган айланаси бир дақиқа-ю 17,47 сонияни ташкил қилган, бунда у ўртача соатига 122 клометр тезлкда ҳаракатланган. Спорткарни масофадан бошқаруви вертолёт салонидаги экранда кўриниб турган, Ян ана шу ердан туриб машинани бошқарган.
Спорткарни масофадан назорат қилиш учун муҳандислар унга тўртта роботлаштирилган механизм ўрнатди. Улар рул бошқаруви, тормоз, тезлик узатиш қутиси ва газ педалини назорат қилади. Механизмлар олтита компьютер бошқарувида ишлаган, компьютерлар сониясига 100 тадан сигнални симсиз назоратчидан автомобилга юборган.
Изоҳ (0)