Мия ортиқча ейишга мажбур қилиш учун ўринсиз ва содда усуллардан фойдаланади, лекин уни алдаш жуда осон.
Тўла ва озғин одамларнинг бир-биридан фарқи — ирода кучида ҳам ва моддалар алмашувида ҳам эмас, балки биринчи навбатда бизга автопилот режимида кўп ейишга имкон берувчи маҳкам ўрнашиб қолган одатларимиз тўпламидадир.
Биринчи маслаҳат. Инжиқ бўлинг
Дастурхон атрофида одамлар ўзларини турлича тутадилар. Баъзилар танлаб ўтирмасдан дарров овқатланишга тушадилар. Бошқалар эса дастурхонга бир неча марта инжиқлик билан кўз югуртириб, кейин энг яхшисини танлайдилар.
Иккинчи маслаҳат. Чўплардан фойдаланинг
Тўйиш ҳисси асабдан кўра, кўпроқ гормонал сигналлар орқали аниқланади ва шунинг учун уни англаш учун вақт талаб қилинади. Кўпчиликнинг нуқтаи-назари билан қараганда, санчқи билан ейиш — чўплардан кўра қулайроқ ва тезроқ.
Мия тўйганингизни англагунча, ортиқча салатни санчқи ёрдамида бемалол паққос туширишингиз мумкин. Яхшиси чўплардан фойдаланганингиз маъқул, чунки бу вақт ичида сиз камроқ салат ейишга улгурасиз.
Учинчи маслаҳат. Овқатни ташлаб юборишдан уялманг
Агар тарелкангизда овқат қолган бўлса-ю сиз эса тўйиб қолган бўлсангиз, унда икки йўл бор. Ёки уларни охиригача ейсиз ва улар сизнинг қорнингизда ёғ кўринишида тўпланади. Ёки сиз уларни ташлаб юборасиз ва ҳеч қандай қўрқинчли нарса юз бермайди.
Тўртинчи маслаҳат. Мувофиқ идиш танланг
Қоидага кўра, биз тарелкамиздаги овқатнинг ҳаммасини еймиз. Шунинг учун агар биз кичикроқ идишни танласак, бу семириб кетишнинг олдини олишга ёрдам беради.
Лекин идишнинг фақат катталиги эмас, балки шакли ҳам муҳим. Масалан, биз одатда ичимликларнинг ҳажмини суюқлик устунининг кенглигидан кўра баландлигига қараб баҳолаймиз; ингичка ва баланд идишдаги кола бизга кенг ва пастроқ идишдаги худди шундай миқдордаги колага қараганда кўпроқ кўринади.
Манба: «Passion.ru»
Изоҳ (0)