Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамдаги вайронкор тошқинлар муносабати билан президент Чан Дай Куангга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг шимолий ва марказий минтақаларида вайронкор тошқин юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди», — дейилади расмий ахборотда.

Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида ўтган ҳафтада кучли сув тошқинлари бошланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, тошқинлар оқибатида 54 киши ҳалок бўлган, 39 бедарак йўқолган.

Табиий офат Вьетнамнинг еттита провинциясида кузатилмоқда. 34 мингга яқин уйлар сув остига ғарқ бўлган, 22 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари зарарланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)