Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов таркибидаги делегация 13–15 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)