Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги № ПҚ-3303 фармонига асосан божхона божлари учун янги ставкалар тасдиқланган. Ҳужжат жорий йилнинг 1 октябридан кучга кирган.
Бундан аввалги ставкалар (2009 йилдаги ПҚ-1169, 2011 йилдаги ПҚ-1560) бекор қилинган. Натижада барча импорт божхона божларининг ставкалари ягона ҳужжатга бирлаштирилди.
Norma ушбу ҳужжатнинг эски ва янгисини ўзаро таққослади.
Биринчидан, ставкаларнинг сезиларли қисми «нолга туширилди»: 579 турдаги товарлар, бу эса янги ставкалар умумий миқдорининг тахминан 33 фоизини ташкил этади. Шунингдек, кўплаб ставкалар пасайтирилган: 575 турдаги товарлар, бу 32,8 фоиз демакдир.
Иккинчидан, 278 турдаги товарларнинг, яъни 15,8 фоизига яқинининг ставкаларига ўзгартириш киритилмади. Аввал амалда бўлган алоҳида ставкаларга (44 турдаги товар, 2,5 фоиз) аниқлик киритилди, айнан, уларга пастки чегаралар белгиланди.
Учинчидан, янги ставкалар пайдо бўлди (273 турдаги товарлар, 15,5 фоиз). Кўрсатилган товарларга эндиликда божхона божи ҳам тўланади. Бироқ улар орасида нол қийматидаги ставкалар ҳам кўп.
Тўртинчидан, фақатгина 7 та позицияда (умумий қийматнинг 0,4 фоизи) кичик ўсишлар содир бўлди.
Аввалги ҳужжатлардаги бошқа ставкалар бекор қилинди ва бошқа қўлланилмайди.
Изоҳ (0)